Goal24.uz » Европа жамоалари » Артур-Пянич рокировкасидан ким ютдию, ким ютқазди?

Артур-Пянич рокировкасидан ким ютдию, ким ютқазди?

Автор: admin

Гоал24.уз Пянич – Артур “бартери”дан ким кўпроқ наф кўргани борасида фикр алмашади.
“Барселона” нима ютқазди?
Артур Мессини Роналдуга алмаштиришга қарор қилди. Балки бу танловда бразилиялик футболчига сўнгги сўз берилмагандир. Буниси энди муҳим эмас. Муҳими шундаки, энди “Барселона”да ёши катта футболчилар сони яна биттага ортди. Энди Каталония клубида 33 ёшли Пике, Суарес, Видалва Месси бор. 32 ёшлилар орасида Ракитич ва Бускетсни алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Улардан бир ёш кичикроқ Алба ҳам ёши катта футболчилардан бирига айланиб бўлди. Пянич асосий таркибдаги ўн биринчи ёши 30 дан ўтган футболчига айланди. Тўғриси, Бартомеу нима мақсадда бу трансферга қўл ургани тушунарсиз. 30 ёшли Пянич учун Артур ва яна 5 миллион бонус? Буни қандай изоҳлаш мумкин? Бартомеу “Барселона” учун банкдан кредитлар олишда давом этмоқда. Ваҳоланки, унинг ваколати келаси йили ўз якунига етади. Катта эҳтимол билан у ўзидан қария таркиб ва катта қарз қолдиради холос. Эндиликда, “Барселона” “Милан” сингари кризис кўчасига кириб қолиши мумкин. Қарияларнинг ўрнини тўлдириши керак бўлган Фати, Пуч, Аленя ва Фирпонинг даражаси ҳали “Барселона”никига “тортмайди”.
“Ювентус” нима “ютқазди?”
Бир қарашда ажойиб трансфер, бироқ Пяничнинг кетиши катта талофат келтириши мумкин. Унинг ўрнини эгаллаган Артур қисқа паслар устаси. Шундай бўлсада, у Пянич сингари плеймейкер эмас. Боз устига, ундан таянч ярим ҳимоячиси ҳам чиқмайди. Энг қизиғи шундаки, Артур клуб тарихида энг кўп пул сарф этилган 4-ўриндаги футболчига айланди. Тан олиш лозим, Пянич ўйин давомида схемани ўзгартиришга қодир тактик футболчи эди. Артур эса, “Барселона”да ўз сўзини тўлиқ айта олмаган ёш бир йигит холос. Бу трансфердан “Ювентус” нимадир ютган бўлиши мумкин, бироқ яқин 2 мавсумда унинг эффекти кўринмаслиги мумкин. Барчасини вақт кўрсатади.
Артур Мело нима “ютди”?
“Ювентус”да исталган ярим ҳимоячи учун тўп суриш осон. Боз устига, Мело марказда Пянич ташлаб кетган бўш зонани тўлдиради ва ўзи учун асосий таркибдан ўринни нақдлайди. Ремзи ва Матюди клубда узоқ қолмайди. Шу сабабли, Артур камида 5 йил Турин суперклубининг асосий таркиб футболчисига айланади. Унинг жамоадошларининг 60 фоизи ўзи сингари келажаги порлоқ футболчилар. Афсуски, Артур Каталонияда қолишни истаса ҳам уни Пяничга алмаштириб юборишди. Шундай бўлсада, бразилиялик ярим ҳимоячи “Юве”га ўтиб хато қилмади. Сабаби Сетен уни жамоанинг асосий ижрочиси сифатида қабул қилмаётган эди. Боз устига, энди Артур Туринда Каталанониядан 2,5 баробар кўпроқ маош олади.
Миралем Пянич нима “ютди”?
Босниялик футболчи клуб ва мухлислар билан жуда чиройли хайрлашди. Анелли оиласини рози қилиб Туринни тарк этди. Пянич клуб билан 2023 йилга қадар шартномага эга бўлишига қарамай, “Барселона”да тўп суришга муваффақ бўлади. Бу Месси билан бирга тўп суриш учун ажойиб имконият эди ва бундан Пянич фойдаланди. Миралем энди таянч зонасида тер тўкиши шарт эмас. Ўзи севган ҳужумга яқинроқ жойни эггаллаши мумкин. “Барса”даги барча қора ишларни Бускетс амалга оширмоқда. Шу сабабли, бор эътибори ҳужум ташкил этишга қаратиш мумкин. Энди у бир пайтлар Инеста Месси билан тандем ҳосил қилгани каби марказдан муқим ўрин эгаллайди. Тан олиш лозим, Пянич айнан ҳужумкорлиги билан гранд клублар эътиборга тушган. Тўғри, Андрес Инеста буюк футболчи, бироқ ҳужумкорлик статистикаси борасида Пянич ундан устунроқ. Боз устига, Артур Каталонияда сўнгги пасни ижро этувчи образида эмас эди. Пянич айнан шу омил эвазига “Барселона” учун муҳим ижрочига айланади.
Роналду бу трансфердан “ютқазди”
Тўғриси Сарри “Ювентус”нинг майдон маркази қандай кўриниш олишини истаётгани номаълум. Жамоани Пянич тарк этгач, жамоа 4-3-3 схемасидан воз кечиши талаб этилади. Энди ушбу схемани тўлиқ қўллаб-қувватлаш учун сифатли таянч ярим ҳимоячиси зарур. Афсуски, Артурнинг жамоага келиши таркибда айрим муаммоларни келтириб чиқаради. Статистикага эътибор қаратсак, Роналдуни зарба зонасига чиқарган узатмаларнинг 73 фоизи (ярим ҳимоячилар орасида) айнан босниялик футболчига тегишли. Ваҳоланки, Пянич таянч ярим ҳимоячиси. Шунга қарамай, у Роналдуни тўп билан таъминлашни ўз зиммасига олган эди. Эндликда, Артурдан у сингари иккита функцияни бажаришни кутиш ноўрин. У классик ярим ҳимоячи. Унда сўнгги пас йўқ. Боз устига, таянч зонасида тўп суриш бобида ҳам тажриба жуда кам.
Лионел Месси “ютди”
Тан олиш лозим, Артур ўз имкониятларини тўлиқ намойиш эта олмади. Сабаби, “Барселона” марказида асосий ишни Месси амалга оширмоқда. Ракитич бежизга босниялик футболчини эътибордан четда қолган юлдуз деб атамади. Унинг таркибда бўлиши, ЛионелМесси учун бир нечта қулайликларни яратади. Пянич 4 бор А серияда ғолиб чиққан тажрибали футболчи. Айнан шу тажриба Мессини майдон бўйлаб эркинроқ ҳаракат қилишини таъминлаши мумкин. Агар Сетен Пяничга ҳужум бошлашни, сўнгги пас ижро этишни юкласа, биз Леони аввалги ўйин манерасида кўришимиз мумкин. Каталонияни Хави ва Инеста тарк этгач, Месси марказга чекинишга мажбур бўлганидан хабарингиз бор. Эндиликда, Пянич бироз бўлсада Мессини енгил тин олишини таъминлаши мумкин. Роналдудан фарқли ўлароқ, шахсан Месси бу рокировкадан фойда кўрди.
237   
Добавить комментарий
Ваше имя: *