Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Ла Лига. “Атлетико” йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Моратадан дубл

Ла Лига. “Атлетико” йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Моратадан дубл

Автор: admin

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 34-турида “Атлетико” 3-июл, жума куни “Малёрка”ни қабул қилди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида Алваро Мората пеналтини аниқ амалга оширди, ҳужумчи танаффус арафасида “матрасчилар” ва ўзининг иккинчи голини урди. 79-дақиқада Коке якуний ҳисобни ўрнатди — 3:0.
Ушбу ғалабадан кейин Диего Симеоне жамоасининг очколари 62 тага етди ва улар 3-ўринда бормоқда. “Малёрка” (29) эса 18-поғонада қолди.
Ла Лига
34-тур баҳси
3-июл, жума
“Атлетико” — “Малёрка” 3:0
Голлар: 1:0 – 29, пеналти Мората, 2:0 – 45 Мората, 3:0 – 79 Коке.
“Атлетико”: Облак, Санчес (Лоди, 62), Хименес, Савич, Триппер, Коке, Саул (Томас, 80), Лёренте, Феррейра Карраско (Витоло, 55), Жоау Феликс (Корреа, 54), Мората (Диего Коста, 62).
“Малёрка”: Рейна, Седлар, Раило, Гамес (Састре, 70), Баба (Чаваррия, 80), Посо, Фебас (Севиля, 57), Дани Родригес, Кубо, Эрнандес (Пратс, 70), Трайковски (Лаго Жуниор, 57).
Огоҳлантиришлар: Седлар (26), Саул (44), Диего Коста (68).
124   
Добавить комментарий
Ваше имя: *