Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » Алкантаранинг "Бавария"дан кетиши ҳақидаги хабар тасдиқланди

Алкантаранинг "Бавария"дан кетиши ҳақидаги хабар тасдиқланди

Автор: admin

Уни текинга қўйиб юборишмайди.
"Бавария" клуби бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнтс Румменигге испаниялик хавбек Тяго Алкантара жамоадан кетиши мумкинлигини тасдиқлади.
“Тяго Алкантара ва Давид Алаба – майдон ва ундан ташқарида ҳам юқори даражадаги футболчилар. Ҳозир биз молиявий томондан энг мақбул қарорга келишимиз керак. Уларнинг шартномаси якунланишига бир йил қолди ва табиийки биз уларни текинга қўйиб юборишни хоҳламаймиз.
Тяго кетишни истамоқда. Биз эса унинг трансфери бўйича келаётган барча таклифлардан мамнунмиз. Бир сўз айтишим мумкин – биз уни шунчаки йўқотишни хоҳламаймиз”, - дейди Румменигге.
Алкантара жорий мавсум “Бавария” сафида 35 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
149   
Добавить комментарий
Ваше имя: *