Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » “Ювентус” “Тоттенхем”га футболчи алмаштиришни таклиф қилди

“Ювентус” “Тоттенхем”га футболчи алмаштиришни таклиф қилди

Автор: admin

Ҳозирча бу таклиф “шпорлар”га мақул келмаган.
Турин клуби Аарон Ремзини “шпорлар” ярим ҳимоячиси Танги Ндомбелега алмаштиришни таклиф қилди. “Ювентус” бу рокировка товон пулисиз амалга ошишини хоҳлаган. “Тоттенхем” эса бунга рад жавобини берган. “Шпорлар” раҳбарияти 23 ёшли Ндомбелени сотиш ниятида эмаслигини билдирган. Қайд этиш жоиз, Ндомбеле ўтган мавсум 60 млн эвро эвазига “Лион”дан сотиб олинганди. Ҳозирча унинг жамоа устози Жозе Моуриню билан алоқаси яхши эмаслиги айтилмоқда.
Туринликлар эса ҳафтасига 400 минг эвро маош олаётган Аарон Ремзидан тезроқ халос бўлишни режалаштирган.
136   
Добавить комментарий
Ваше имя: *