Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Барселона” собиқ президенти: Футболда яна бир Месси пайдо бўлиши даргумон

“Барселона” собиқ президенти: Футболда яна бир Месси пайдо бўлиши даргумон

Автор: admin

“Барселона” собиқ президенти Хоан Гаспар ҳужумчи Лионел Мессининг клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
“Месси “Барселона”ни тарк этмайди. У клубнинг бир қисми ва “Барселона”ни яхши кўради. Клуб ва шаҳар эса уни яхши кўради. Унинг оиласига бу ерда яшаш жуда қулай. Нега энди амалга ошмайдиган нарсалар тўғрисида гаплашишимиз керак. Ишончим комил, Месси профессионал фаолиятини “Барселона”да якунлайди. Аммо бу Месси “Барселона”дан кетганидан сўнг Хитой, АҚШ ёки Японияда ўйнай олмайди дегани эмас.
Унда ҳали дунёнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун бир неча йил бор, унинг натижалари эса тарихда қолади, чунки футболда яна бир Лео Месси пайдо бўлиши даргумон.
Ўйлашимча, миш-мишлар клуб яхши натижа кўрсата олмаётган пайтда пайдо бўлади. Бундай янгиликлар кўнгилни хира қилади, “Барселона”ни ёқтирмайдиганларни хурсанд қилади. Ишонаманки, Месси биз учун клубни тарк этмайди”, — дейди Гаспар.
Аввалроқ аргентиналик футболчининг клуб билан шартномани узайтириш борасида музокараларни тўхтатгани ва клуб ичидаги муҳитдан норози экани ҳақида хабар берилганди.
152   
Добавить комментарий
Ваше имя: *