Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Реал” янги форвард олганини эълон қилди

“Реал” янги форвард олганини эълон қилди

Автор: admin

У энди Мадридда порлайди
Мадридликлар келажак учун 16 ёшли ҳужумчи Пау Феррер билан шартнома имзолади.
“Кастелон” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланган Пау испан футболидаги энг истеъдодли ёшлардан бири ҳисобланади.
- Бугун менинг “Кастелон”даги тарихим якунланиб, футболчи ва инсон сифатида янада ривожланиш имконияти туғилди. Мен учун янги босқич бошланди, - деб ёзади футболчининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Клублар келишувига кўра, трансфер шартлари эълон қилинмайдиган бўлди.
117   
Добавить комментарий
Ваше имя: *