Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Клопп супертўпурарга кўз тикмоқда

Клопп супертўпурарга кўз тикмоқда

Автор: admin

У кўп гол уради
“Ливерпул”нинг собиқ ҳимоячиси Стивен Уорнок жамоа бош мураббийи Юрген Клоппга “Арсенал” ҳужумчиси Пер-Эмерик Обамеянгни олишни маслаҳат берди.
- Мен Клоппнинг ўрнида бўлганимда “Арсенал” билан боғланиб Обамеянг масаласини ижобий ҳал қилган бўлардим. Бу даражадаги ҳужумчига эга бўлишни жуда муҳим. У асосий таркибда ҳам захирадан тушиб ҳал гол ура олади. Унинг нималарга қодирлигини ҳамма билади. Обамеянг ҳам “Ливерпул”да ўйнашга рози бўлади. Аминманки, габонлик ҳужумчи фаолиятини Эвропа Чемпионлар лигаси ва барча турнирларда бош соврин учун курашадиган жамоада давом эттиришга қарши бўлмайди, - деди Уорнок.
Масаланинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, Обамеянг “Боруссия”да айнан Клопп қўл остида ўйнаган.
153   
Добавить комментарий
Ваше имя: *