Goal24.uz » Жаҳон » Евро-2004нинг энг яхши тўпурари футболчилик фаолиятини якунлади

Евро-2004нинг энг яхши тўпурари футболчилик фаолиятини якунлади

Автор: admin

Чехия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Милан Барош фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бу ҳақда 38 ёшли ҳужумчи тўп сурган Остраванинг «Баник» клуби расмий сайти хабар бермоқда.
Барошнинг айтишича, футболчи соғлиғидаги муаммолар туфайли фаолиятини якунлашга қарор қилган. Оёғидан олган жароҳат унга машғулот ўтказиш ва майдонга тушиш имкониятини бермаган.
«Ҳозир вақтимни дам олишга сарфламоқчиман. Олдимда таклифлар йўқ эмас. Бир умр футболда бўлдим, фаолиятимни якунлаганимдан кейин ҳам футболда бошқа лавозимда қолсам керак. Аммо энг аввало таътилга чиқишим керак», - дейди чехиялик форвард.
Барош фаолиятини 1998 йилда «Баник» клубида бошлаган бўлиб, Англиянинг «Ливерпул», «Астон Вилла» ва «Портсмут», Францийанинг «Лион», Туркиянинг «Галатасарой» ва «Анталяспор» клубларида тўп сурган.
138   
Добавить комментарий
Ваше имя: *