Goal24.uz » Ўзбекистон » Равшан Ҳайдаров - «Сурхон» бош мураббийи

Равшан Ҳайдаров - «Сурхон» бош мураббийи

Автор: admin

Узоқ вақт давом этган музокаралардан сўнг «Сурхон»  футбол клуби янги бош мураббий билан келишувга эришди. Ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган тажрибали мураббий Равшан Ҳайдаров расман «Сурхон» футбол клуби бош мураббийи этиб тайинланди, дея ёзмоқда клуб расмий сайти. 

«Равшан Акмалович фаолияти давомида «Пахтакор» жамоаси билан бир неча бора Ўзбекистон чемпиони ва кубогини қўлга киритган. Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларини бошқарган. 2018 йили Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Осиё кубоги ғолиблигини қўлга киритган ва шу йили Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи унвонини қўлга киритган. 

Равшан Акмалович бугунги кунда Ўзбекистон (У-23) ёшлар жамоаси бош мураббийи ҳам ҳисобланади. Ишонамизки, Равшан Ҳайдаров ўзига билдирилган ишончни оқлаб,  Сурхондарё футболи равнақига ҳам ўз ҳиссасини қўшади», - дейилади клуб расмий хабарида.

Ҳайдаровнинг Термиз билан неча йиллик шартнома имзолагани маълум қилинмаган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Баҳром Ҳайдаров «Сурхон»дан истеъфога чиққач, клуб бош мураббийи сифатида жамоа аъзоларига Александр Хомяков таништирилган эди. Бироқ номаълум сабабларга кўра, россиялик мутахассис Термиз жамоасида ишламайдиган бўлди.  

Маълумот учун, «Сурхон» Суперлига 7-туридан кейин 4 очко билан турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда.
121   
Добавить комментарий
Ваше имя: *