Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Лемпард Кепанинг ўрнига зўр голкипер топди

Лемпард Кепанинг ўрнига зўр голкипер топди

Автор: admin

Уни Моурино ҳам кутмоқда
Охирги уч мавсум давомида барқарор ўйин намойиш этаётган “Лилл” дарвозабони Майк Меняннинг ҳаракатлари “Челси” бош мураббийи Френк Лемпардга ёқиб қолди.
Лемпард Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидаги учрашув давомида Майк билан суҳбатлашгани ва уни жамоасига таклиф қилгани маълум бўлди. “Челси”нинг ҳозирги дарвозабони дунёда энг қиммат эканига қарамай, пулига яраша ўйин кўрсата олмаяпти.
Менянга Жозе Моурино ҳам кўз тиккан. “Тоттенхем” ёши ўтиб қолаётган Уго Лорисга ўринбосар қидирмоқда.
“Лилл” яхши нарх эвазига 24 ёшли дарвозабонни қўйиб юборишга қарши эмас. Чунки жамоада 25 ёшли бразилиялик Лео Жаржим ва 18 ёшли Лука Шевале каби асосий таркибда ўйнашга қодир дарвозабонлар бор.
445   
Добавить комментарий
Ваше имя: *