Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Клопп мураббийлик фаолиятини қачон якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди

Клопп мураббийлик фаолиятини қачон якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди

Автор: admin

У 25 йилни мўлжаллаган эди.
“Ливерпул” клуби устози Юрген Клопп мураббийлик фаолиятини тез орада якунлаши мумкин.  
Айтиш керакки, 53 ёшли немис мутахассисининг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.
“Мен 70 ёшдан кейин ҳам мураббийлик қилишда давом этаман деб ўйламайман. Мураббийликни бошлаганимда (33 ёшида) 25 йил ишлайман деб ўйлаганман. “Майнтс”да 7,5 йил, “Боруссия”да 7 йил ишладим. 2024 йилгача “Ливерпул”да қолсам, умумий фаолиятим 23,5 йил бўлади. Шундан кейин фаолиятимни якунлаш ниятим ҳам йўқ эмас”, - дейди Клопп.
122   
Добавить комментарий
Ваше имя: *