Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » Максим Шатских ишлаётган “Ротор” клуби Россия Премер Лигасида иштирок этишдан бош тортмоқчи

Максим Шатских ишлаётган “Ротор” клуби Россия Премер Лигасида иштирок этишдан бош тортмоқчи

Автор: admin

“Ротор” футбол клуби Россия Премер Лигасида қатнашишдан бош тортиши мумкин. Бу ҳақда “Аргументи недели” нашри хабар тарқатди.
Таъкидланишича, мавсум якунларига кўра, Россия миллий футбол лигасида (ФНЛ) биринчи ўринни эгаллаган Волгоград клуби келаси мавсумда Россия Премер Лигасида иштирок этишдан бош тортмоқчи. Бунинг сабаби молиявий муаммолар билан боғланмоқда.
Агар “Ротор” Премер Лигада қатнашмаса, шунингдек, “Химки” клубининг ҳам ФНЛда қолишни истаётгани тасдиқланса, мавсум якунида РПЛни ҳеч қайси клуб тарк этмайди.
Аввалроқ “Ротор” ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида хабар берилганди. Денисов клуб сафида 2 та ўйин ўтказганди.
Шунингдек, “Ротор” жамоасида ўзбекистонлик собиқ ҳужумчи Максим Шатских ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритади.
144   
Добавить комментарий
Ваше имя: *