Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » «Милан» «Локомотив» билан футболчи алмашиши мумкин

«Милан» «Локомотив» билан футболчи алмашиши мумкин

Автор: admin

Италиянинг «Милан» клуби Москванинг «Локомотив» клуби билан футболчи алмашиши мумкин.
Трансфер20 портали хабарига кўра, «россонери» ҳимоячи Диего Лаксалт хизматини «темирйўлчилар»га таклиф қилмоқда. Унинг ўрнига эса яримҳимоячи Алексей Миранчукни сўрамоқда.
Ҳар иккала футболчининг трансфер қиймати 15 млн еврога баҳоланяпти. Шу туфайли футболчилар алмаштирилиши мумкин.
24 ёшли Миранчукнинг «Локомотив» билан имзолаган шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган. Бу мавсумда футболчи барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.
119   
Добавить комментарий
Ваше имя: *