Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Букмекерларда Месси қаерга кетиши мумкинлиги ҳақида ставка пайдо бўлди. Энг яқин вариант – «Ювентус»

Букмекерларда Месси қаерга кетиши мумкинлиги ҳақида ставка пайдо бўлди. Энг яқин вариант – «Ювентус»

Автор: admin

Лионел Месси «Барселона»дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги гаплар тобора кўпаймоқда. Испан нашрларининг ёзишича, Месси мавсум якунида клубдан кетишга қарор қилган.
Букмекерлар аллақачон Месси қайси жамоага кетиши мумкинлиги ҳақида ставка қабул қилишни бошлади. Мессининг жамоада қолишига табиийки паст коэффициент қўйилган. Унинг фаолиятини «Барселона»да якунлаши ҳақида эса алоҳида ставка белгиланган.
Баъзи букмекерлик идораларида Мессининг жамоадан кетишига 2,25 коэффициент дов белгиланган ва бу жуда жиддий кўрсаткич. Шунингдек, Месси «Барселона»дан кетса, қаерга ўтиши мумкинлиги борасида алоҳида ставкалар ҳам мавжуд. Улар орасида «Ювентус» ва «Манчестер Сити»нинг имкониятлари нисбатан юқори баҳоланган (8,00 коеффицент).
Рўйхатда «ПСЖ» (10,00), «МЮ» (20,00), «Интер» (30,00), Аргентина клуби (50,00), Хитой клуби (50,00), МЛС клуби (50,00) ва «Реал» (100,00) вариантлари ҳам бор. Яъни, Месси «Реал»га ўтиши учун 100 доллар тиксангиз ва Месси чиндан «Реал»га ўтса, пулингиз 10 минг доллар бўлиб қайтади.
273   
Добавить комментарий
Ваше имя: *