Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » Остон Урунов «Уфа»нинг июн ойидаги энг яхши футболчиси бўлди

Остон Урунов «Уфа»нинг июн ойидаги энг яхши футболчиси бўлди

Автор: admin

«Уфа» яримҳимоячиси Остон Урунов клубнинг июн ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
19 ёшли яримҳимоячи мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада 31,6 фоиз овоз тўплаб, биринчи бўлди.
Июн ойида Урунов «Тамбов» (2:1) ва «Спартак» (0:0) клубларига қарши баҳсларда яккакурашлар ва алдамчи ҳаракатлар сони бўйича энг яхши кўрсаткични қайд қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Остон Урунов 2020 йил январ ойида 150 минг доллар эвазига Тошкентнинг «Локомотив» клубидан «Уфа»га ўтган эди. Бу мавсумда футболчи РПЛ доирасида 6та ўйинда майдонга тушди.
«Уфа» Россия чемпионати 25 туридан кейин 32 очко билан 8-ўринда бормоқда.
187   
Добавить комментарий
Ваше имя: *