Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » Германия кубоги ғолиби аниқ бўлди

Германия кубоги ғолиби аниқ бўлди

Автор: admin

“Баер” ва “Бавария” жамоалари ўртасида Германия кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. «Олимпияштадион»да бўлиб ўтган баҳсда мюнхенликлар рақибга ҳеч қандай имконият қолдиришмади.

Биринчи бўлимда "Бавария" Алаба ва Гнабрининг голлари эвазига олдинга ўтиб олишган бўлса, иккинчи таймда Роберт Левандовски "дубл"га эришди.

Леверкузенликлар иккинчи бўлимда Бендер ва Хавертснинг голлари орқали икки марта жавоб қайтаришди.

Шу тариқа, Мюнхен суперклуби ўз тарихида 20-марта Германия кубогини қўлга киритиб, 13-марта "Олтин дубл"ни расмийлаштирди.

Германия кубоги, финал
Баер – Бавария 2:4 (0:2)
Голлар: 0:1 – 16 Алаба, 0:2 – 24 Гнабри, 0:3 – 59 Левандовски, 1:3 – 63 Бендер, 1:4 – 89 Левандовски, 2:4 – 90, пеналти Хавертс.
Баер – Градески, Венделл, Бендер, Тапсоба, Хавертс, Арангис, Диаби, Баумгартлингер (Демирбай, 46), Бейли (Белараби, 76), Амири (Фолланд, 46), Бендер (Вайзер, 82).
Бавария – Ноер, Павар, Алаба, Боатенг (Люка Эрнандес, 69), Киммих, Гнабри (Коутинё, 87), Девис, Горетска, Коман (Перишич, 64), Левандовски, Мюллер (Алкантара, 87).
Огоҳлантиришлар: Венделл (28), Левандовски (67).
150   
Добавить комментарий
Ваше имя: *