Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » А Серия. “Милан” сафарда “Лацио”га жавобсиз учта гол урди

А Серия. “Милан” сафарда “Лацио”га жавобсиз учта гол урди

Автор: admin

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 30-турида “Милан” 4-июл, шанба куни “Лацио” майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувнинг 23-дақиқасида Ҳоқон Чалхонўғлу миланликларни олдинга олиб чиқди. 34-дақиқада эса Златан Ибрагимович пеналтини аниқ бажарган ҳолда, ҳисобни оширди. Иккинчи бўлим дебютида Анте Ребич меҳмонларнинг учинчин голини урди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Милан” 46 очко билан 6-ўринга кўтарилди. “Лацио” эса 68 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Римликлар пешқадам “Ювентус”дан 7 очко ортда қолмоқда.
А Серия
30-тур баҳси
4-июл, шанба
“Лацио” — “Милан” 0:3
Голлар: 0:1 – 23 Чалхонўғлу, 0:2 – 34, пеналти Ибрагимович, 0:3 – 59 Ребич.
“Лацио”: Стракоша, Габаррон, Ачерби, Раду (Вавро, 55), Латссари, Милинкович-Савич (Андерсон, 67), Лейва (Адекане, 46), Пароло, Хони Родригес (Лукаку, 55), Луис Алберто, Корреа (Каталди, 64).
“Милан”: Доннарумма, Конти (Калабрия, 72), Кер, Романёли, Тео, Кессие (Биглия, 86), Беннасер, Салемакерс, Бонавентура (Крунич, 71), Чалхонўғлу (Лукас Пакета, 38), Ибрагимович (Ребич, 46).
Огоҳлантиришлар: Лукаку (78), Лукас Пакета (81).
133   
Добавить комментарий
Ваше имя: *