Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » АПЛ. “Челси” ўз уйида учта гол уриб ғалаба қозонди

АПЛ. “Челси” ўз уйида учта гол уриб ғалаба қозонди

Автор: admin

Футбол бўйича Англия чемпионатининг 33-турида “Челси” 4-июл, шанба куни “Уотфорд”ни қабул қилди.
Учрашувнинг 28-дақиқасида Оливе Жиру майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим сўнггида Виллиан лондонликларнинг иккинчи голини урди. Иккинчи бўлим якунланиши арафасида Росс Баркли ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Челси” очколарини 57 тага етказиб олди ва тўртинчи ўринга қайтди. “Уотфорд” (28) эса 17-поғонада қолди.
АПЛ
33-тур баҳси
4-июл, шанба
“Челси” — “Уотфорд” 3:0
Голлар: 1:0 – 28 Жиру, 2:0 – 43, пеналти Виллиан, 3:0 – 90+2 Баркли.
“Челси”: Аррисабалага, Аспиликуета, Кристенсен, Жеймс, Зума, Канте (Гилмор, 78), Баркли, Пулишич, Маунт (Ҳадсон-Одои, 76), Виллиан (Лофтус-Чик, 76), Жиру (Абраҳам, 76).
“Уотфорд”: Фостер, Кабаселе, Фемения (Мазина, 64), Мариаппа, Доусон, Чалоба, Дукуре, Ҳюз, Капу (Уелбек, 58), Сарр (Перейра, 83), Дини (Клеверли, 64).
Огоҳлантиришлар: Капу (21), Мариаппа (49).
135   
Добавить комментарий
Ваше имя: *