Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Клопп Чемпионлар Лигаси фаворитларини айтди

Клопп Чемпионлар Лигаси фаворитларини айтди

Автор: admin

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишга қодир клублар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен учун «Бавария» ва «Манчестер Сити» клублари фаворит. Улар ўртасидаги финал жуда томошабоп бўларди. «Бавария» Германия чемпионати якунида зўр ўйнади. Флик ажойиб жамоани шакллантирди.
«Манчестер Сити» ва унинг таркибига қарасангиз юрак орқага тортиб кетади. Ҳар доим айтганман, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун зўр таркибга эга бўлишингиз лозим.
Мана шу икки клубни фаворит деб ҳисоблайман», — деб Клопп сўзларини келтирмоқда Гоал.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси 12-23 август кунлари «Саккизлар финали» кўринишида Лиссабонда ўтказилади. Барча босқич 1та ўйиндан иборат бўлади.
120   
Добавить комментарий
Ваше имя: *