Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Роналду: «Ўзимга бўлган ишончни қайтариш учун жарима зарбасидан гол уришим шарт эди»

Роналду: «Ўзимга бўлган ишончни қайтариш учун жарима зарбасидан гол уришим шарт эди»

Автор: admin

«Ювентус» форварди Криштиану Роналду А Серия 30-тури доирасида «Торино» (4:1) дарвозасига «Ювентус» сафида киритган дастлабки жарима голидан кейин ўз таасуротлари билан ўртоқлашди.
«Очиғини айтсам, ўзимга бўлган ишончни қайтариш учун ҳам жарима зарбасидан гол уришим шарт эди. 
Ўйин қийин бўлишини билардик ва пухта тайёргарлик кўриб ғалабага эришдик. Муҳими шу. Бу уч очкомиз «Лацио»га босим ўтказиши мумкин. 
Жамоа ғалаба қозонса бўлди, голни ким уриши аҳамияциз. Бутун жамоа яхши спорт формасига кириб олди, энди «Милан»ни мағлуб этишга интиламиз. Ушбу тўқнашув ҳам осон кечмаслиги аниқ», - дея Роналдунинг сўзларини келтирмоқда Скй Спорт Италиа.
Маълумот учун, Роналдунинг А Серия доирасида «Ювентус» сафидаги жорий мавсумдаги голлари сони 25тага етди.
149   
Добавить комментарий
Ваше имя: *