Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » Шомуродов нима учун «Криля Советов»га қарши ўйинда иштирок этмагани маълум бўлди

Шомуродов нима учун «Криля Советов»га қарши ўйинда иштирок этмагани маълум бўлди

Автор: admin

Россия чемпионатининг 26-тури доирасида "Ростов" клуби Самарада "Криля Советов" меҳмони бўлиб, голсиз дурангга имзо чекди.

Кеча бўлиб ўтган учрашувда Элдор Шомуродов майдонга тушмади. Боиси, сариқ карточкалар йиғилиб қолгани боис ўзбекистонлик футболчи "Криля"га қарши учрашувни ўтказиб юборди.

25-тур доирасида "Краснодар"га қарши бўлиб ўтган ўйиндаги огоҳлантириш Шомуродов учун мавсумдаги тўртинчиси бўлган эди. Шу сабабга кўра, у битта ўйиндан иборат дисквалификасияни ўтади.

"Ростов" кечаги дурангдан кейин 43 очко билан жадвалда 4-ўринни эгаллаб турибди. ССКА эса "Ахмат"ни мағлуб этиб, ростовликларга етиб олди.
157   
Добавить комментарий
Ваше имя: *