Goal24.uz » Европа жамоалари » Яхшибоев БАТEга ўтадими? «Энергетик» бош мураббийи жавоб берди

Яхшибоев БАТEга ўтадими? «Энергетик» бош мураббийи жавоб берди

Автор: admin

«Энергетик-БГУ» бош мураббийи Владимир Белявский БАТEга қарши бўлиб ўтган ўйин (1:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Биз чемпионатнинг одатдаги ўйинига тайёргарлик кўрдик. Ҳеч қандай муаммо бўлмади. Футболчимиз яна майдондан четлатилгани учун муаммоларга дуч келдик. Лекин вазиятдан чиқиб кетдик.

Агар Жасурчик [Яхшибоев] бўлганида, БАТE дарвозасига яна 2та гол уррардик. Чунки қарши ҳужумларга эга бўлгандик. Умуман олганда, ҳаммаси жойида, олдинга ҳаракатланяпмиз.

— Жамоа олдига қўйилган вазифа ўзгарадими? Балки жамоа еврокубоклар йўлланмаси учун кураш олиб боришини маълум қиларсиз?
— Биз бу мақсад сари интиляпмиз. Биз қуйи ўринлар учун кураш олиб боряпмиз, деб гапирмаяпман. Биз еврокубоклар йўлланмаси учун курашиш вазифасини қўймаймиз. Агар йўлланма қўлга киритилса — бу яхши. Энг муҳими, йигитлар футболчи сифатида ўсиши керак. Таркибимиздаги ёш футболчиларни кўриб турибсиз. Агар ўтган мавсумда БАТE майдонида 0:4 ҳисобида ютқазган бўлса, энди эса ишонч билан ўйнадик.

— Яхшибоев бошқа жамоага ўтадими? Масалан, БАТEга.
—Бу ҳақда эшитдим, лекин аниқ таклифлар бўлмади. Унинг агентлари келишди. Музокаралар олиб боришмоқда, аммо мен аниқ фикр билдира олмайман.
Манба: бй.трибуна.cом
123   
Добавить комментарий
Ваше имя: *