Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Решфорд Руни натижасини такрорлади

Решфорд Руни натижасини такрорлади

Автор: admin

«Манчестер Юнайтед» форварди Маркус Решфорд АПЛ 33-тури доирасидаги «Борнмут»га (5:2) қарши учрашувда пеналтидан гол уриб, жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. 
Скй Спортсънинг ёзишича, ушбу гол Решфорднинг жорий мавсумдаги барча турнирларда киритган 20-голи бўлиб, бу натижа билан Маркус 8 йил аввал қайд этилган кўрсаткични такрорлаган. 
Гап шундаки, 2000 йилдан буён «МЮ» сафида фақатгина уч нафар англиялик футболчилар бир мавсумда 20тадан зиёд гол урган. Булар Уейн Руни (2011/12, 2009/10, 2008/09, 2006/07), Пол Скоулз (2002/03) ва Тедди Шерингем (2000/01) саналади. Решфорд ҳам бир мавсумдаги голлари сонини 20тага етказиб, 8 йил ичида бу рўйхатга кирган дастлабки англиялик футболчи бўлди.
146   
Добавить комментарий
Ваше имя: *