Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Реал» ўйинчилар савдосида 200 млн евро пул ишламоқчи

«Реал» ўйинчилар савдосида 200 млн евро пул ишламоқчи

Автор: admin

«Реал» ёзги трансфер пайтида ортиқча ўйинчиларни сотиб юбориб, 200 миллион евро пул ишлаб топмоқчи.

"Марcа" тарқатган хабарга кўра, Гарет Бейл, Хамес Родригес, Браим Диас, Дани Себалёс ва Мариано Диас мавсум якунланганидан кейин Мадридни тарк этишади.

Ушбу мавсум охирида «қаймоқранглилар» томонидан ижарага берилган кўпгина футболчилар «Бернабеу»га қайтишади. Жамоа эса ўз бюджетини барқарорлаштириш учун бир неча нафар футболчилар билан хайрлашиши керак.

Маълумотларга қараганда, томошабинларсиз ўтказилаётган учрашувлар туфайли «Реал» 150 миллион евро миқдорида зарар кўради.
Манба: спортс.ру
109   
Добавить комментарий
Ваше имя: *