Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Жейми Варди АПЛда 100-голини уриб, “Лестер” рекордини ўрнатди

Жейми Варди АПЛда 100-голини уриб, “Лестер” рекордини ўрнатди

Автор: admin

“Лестер” ҳужумчиси Жейми Варди “Кристал Пелас” қарши учрашувда (3:0) ўзининг Англия Премер Лигасидаги 100-голини урди.
Вардининг мазкур учрашувдаги биринчи тўпи 33 ёшли ҳужумчи учун Премер Лигадаги 100-гол бўлди. Варди “Лестер” сафида бундай натижага эришган биринчи футболчига айланди, дея хабар беради Гоал.
“Кристал Пелас” қарши ўйинда Варди 77 ва 90-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол этиб, дубл қайд этди. “Лестер”нинг биринчи голига эса 49-дақиқада Келечи Ихеаначо муаллифлик қилди.
33-турдан кейин “Лестер” 58 очко билан турнир жадвалида 3-поғонани эгаллаб турибди, “Кристал Пелас” (42) эса 13-ўринда бормоқда.
Жейми Варди жорий мавсумда Премер Лига баҳсларида 30 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 21 та гол ва 5 ассист ёздириб қўйди.
150   
Добавить комментарий
Ваше имя: *