Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Пол Скоулз «Ливерпул» билан курашда «МЮ»га нима етишмаётганлигини айтди

Пол Скоулз «Ливерпул» билан курашда «МЮ»га нима етишмаётганлигини айтди

Автор: admin

«Манчестер Юнайтед» собиқ яримҳимоячиси Пол Скоулз жамоанинг Премер-лига чемпионлиги учун курашишида нима етишмаслигини айтиб ўтди.
«Ҳозирча «Манчестер Юнайтед» «Ливерпул» билан чемпионлик учун курашиш даражасидан пастроқда. «Манчестер Сити» эса ҳозирги ҳолатида ҳам кейинги мавсум курашга қўшила олиши мумкин.
Янги мавсум олдидан «Ливерпул» ва «Юнайтед» ўртасидаги фарқ жуда катта бўлмайди. Олдинроқ, биз клуб аввалги ҳолатини қайтариши учун 4-5 нафар топ-футболчиларни чақириши лозимлиги ҳақида гапиргандик. Ҳозирга келиб эса вазият яхшиланган, аммо жамоага яна 2-3 нафар кучли футболчилар керак. Айниқса, голеадор ҳужумчи ва Магуайрнинг ёнига тезкор марказий ҳимоячи зарур. Магуайр ўйинни назорат қила олади, аммо у олдинроқ тўп сурганида қарши ҳужумларда қайта олишига тезлиги панд бериши мумкин. Линделёф эса рақиблар ҳайиқадиган ҳимоячи эмас. Магуайрнинг ёнида етакчилик қобилияти бор бўлган, Рио Фердинанд ёки Яп Стам сингари ҳужумчиларни қўрқита оладиган ҳимоячи бўлса «Юнайтед» жиддий мақсадлар учун кураша олади», - дея Скоулзнинг сўзларини келтирмоқда Гоал.cом.
Маълумот учун, «МЮ» сўнгги 10 ўйиндан буён мағлубият нималигини билмай, АПЛда 55 очко билан 5-ўринда бормоқда.
176   
Добавить комментарий
Ваше имя: *