Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Буффон қачонгача футбол ўйнашини айтди

Буффон қачонгача футбол ўйнашини айтди

Автор: admin

«Ювентус» дарвозабони Жанлуиджи Буффон камида 43 ёшигача футбол ўйнай олишини айтди. 42 ёшли посбон яқинда «Ювентус» билан шартномасини яна бир йилга узайтирганди.
«Жамоада камида 43 ёшимгача бўламан. 40 ёшга тўлганимдан буён ой санайдиган бўлдим. Мен ортиқ юқори даражада ўйнай олмаслигимни ҳис қилган заҳотим кетишга тайёр бўлишим керак. Қачонки буни ҳис қилсам, кетаман. Ҳозирча эса керакли даражада яхши ҳолатда эканимни ҳис қиляпман. Ҳеч нарса мени футбол ўйинларида майдонга тушишдек бахтли қила олмайди», деб Буффоннинг сўзларини келтирмоқда Скй Спорт Италиа.
42 ёшли Буффон фаолиятини «Парма»да бошлаган. УEФА кубогидаги ёрқин ўйинлардан сўнг «Ювентус» уни ўз сафига қўшиб олган. 17 йил Туринда ўнаган дарвозабон бир мавсум «ПСЖ»да ўйнаб, яна «Ювентус»га қайтди. Жорий мавсумда Буффон 8 ўйинда қатнашиб 8та гол ўтказиб юборди. Клуб яқинда Буффон ва жамоанинг яна бир кўп йиллик футболчиси Жоржо Келлини билан шартномани бир йилга узайтирганди.
123   
Добавить комментарий
Ваше имя: *