Goal24.uz » Жаҳон » Хави «Ас-Садд» билан шартномани узайтирди

Хави «Ас-Садд» билан шартномани узайтирди

Автор: admin

«Ас-Садд» бош мураббийи Хави жамоа билан шартномани узайтирди. Янги келишувга кўра, испаниялик мутахассис 2020/21 йилги мавсум охирига қадар Қатар чемпионатида қолади.

«Бундан кейин ҳам «Ас-Садд»ни бошқаришда давом этишимдан хурсандман. Жамоанинг мақсади барча совринлар учун курашишдан иборат», – деди Хави.

Эслатиб ўтамиз, Хави ўтган йилнинг ёзида «Ас-Садд»ни қабул қилиб олган эди. Аввалроқ у «Барселона»ни бошқаришга рози бўлгани ҳақида хабар тарқатилган эди.
Манба: спортс.ру
109   
Добавить комментарий
Ваше имя: *