Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Барселона"да зиддият: ё Месси, ёки Бартомеу

"Барселона"да зиддият: ё Месси, ёки Бартомеу

Автор: admin

Олдинроқ "Барселона" ҳужумчиси Лионел Месси клуб билан шартномани узайтириш борасидаги музокараларни тўхтатиб қўйгани ҳақида хабар бергандик.
"Гоал" нашрининг ёзишича, аргентиналик футболчи Каталония клуби раҳбариятидан, айниқса, Бартомеудан норози.

Манбанинг хабарига кўра, Мессининг "Барселона" президентидан кўнгли қолган. Шу сабабли, ҳужумчи шартномани янгилашга шошилмаяпти, унинг амалдаги шартномаси муддати 2021 йил ёзида тугайди.

Эслатиб ўтамиз, бир йилдан сўнг "Барселона" президенти сайлови бўлиб ўтади. Бартомеу ҳозирча лавозимга номзодини қўйиш ниятини билдирмаган, аммо бу эҳтимолдан холи эмас. Манбага кўра, агар Бартомеу клубни бошқаришда давом этадиган бўлса, Мессининг жамоадан кетиши янада ойдинлашиб қолади.
Манба: соccернеwс.ру
143   
Добавить комментарий
Ваше имя: *