Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » 18 ёшли Мейсон Гринвуд “Манчестер Юнайтед” сафида 37 йил ичида қайд этилмаган натижага эришди

18 ёшли Мейсон Гринвуд “Манчестер Юнайтед” сафида 37 йил ичида қайд этилмаган натижага эришди

Автор: admin

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Мейсон Гринвуд Англия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган “Борнмут”га қарши баҳсда (5:2) рақиб дарвозасини икки бор ишғол этди.
Ушбу дубл эвазига англиялик футболчи жорий мавсумда барча мусобақалардаги голлари сонини 15 тага етказиб олди.
Мейсон 37 йил ичида “Манчестер Юнайтед”нинг  бундай натижага эришган энг ёш ўйинчисига айланди. У бу натижани 18 ёш-у 277 кунлигида қайд этди. Бундан олдин ушбу кўрсаткични 1983-йилда Норман Уайтсайд 18 ёш-у 19 кунлигида қайд этган.
Гринвуд Манчестер клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2018-йилдан бери асосий жамоада ўйнаб келмоқда. Премер Лиганинг 2019/20-йилги мавсумида 26 учрашувида майдонга тушиб, 8 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
139   
Добавить комментарий
Ваше имя: *