Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Мақола. "Челси"ни кучайтириши мумкин бўлган беш нафар марказий ҳимоячи

Мақола. "Челси"ни кучайтириши мумкин бўлган беш нафар марказий ҳимоячи

Автор: admin

"Кўклар"нинг ҳимоясини кимлар кучайтира олади?
Хабарингиз бор, "Челси" анчадан бери ўтиш даврини бошдан кечиряпти. Мураббийлар, фалсафа, услуб ва албатта, жамоа футболчилари ўзгариб бормоқда. Ҳозир ёш Френк Лемпард бошчилигидаги жамоа тезкор ва чиройли футбол ўйнамоқда, аммо ҳимояда барқарорлик йўқ – айниқса, бошқа клублар билан таққослаганда. Ҳимоя марказида Антонио Рюдигер, Андреас Кристенсен, Курт Зума ва Фикаё Томори бор – уларни кучли марказий ҳимоячилар дейиш қийин.
Қуйида "Челси" сотиб олиши мумкин бўлган 5 та марказий ҳимоячини тақдим этамиз:

Самуел Умтити
Сўнгги йилларда "Барселона"нинг асосий ўйинчисига айланган, жаҳон чемпиони Самуел Умтити мураббий Кике Сетен билан ишлай олмаяпти ва эндиликда унинг жамоадан кетиши ҳақидаги гаплар қулоққа чалиняпти. Ҳозир каталонияликлар ёш Роналд Араухони афзал кўришмоқда ва албаттаки, Умтити бундан норози.

Ишончли, тезкор ва кучли ўйинчи лондонликлар учун жуда мос келади. Айтганча, у чапақай, "Челси" марказий ҳимоячиларининг аксарияти ўнг оёқда тўп тепишади. У 26 ёшда ва ғолиблик руҳига эга. Эҳтимол, бу "Челси" учун энг яхши вариант.



Габриел Магаляйнс

Унга "Арсенал" ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда ва уларнинг этибор қаратишлари бекорга эмас: Габриел Магаляйнс ёки шунчаки Габриел - идеал замонавий ҳимоячидир.

Ақлли, тактик жиҳатдан моҳир ва қатиятли, у ҳозир "Лилл"да порлаяпти. Ушбу мавсумда 30 та учрашувда майдонга тушди ва бу билан фахрланишга сабаб бор: ўртача ҳисобда битта "блок", бир ўйинда ўртача 1,7 марта тўп олиб қўйиш ва ҳар бир ўйин учун 3,3 марта тўпни ҳимоядан узоқлаштириш.
Габриел ҳали ёш – у бор-йўғи 22 ёшда. Умуман олганда, "Челси" ёш Лемпард билан бу каби иқтидорларни, айниқса, кучли лигаларда аллақачон ўзини намоён қилганларни жалб қилиши осонроқ кечади ва идеал "юриш" бўлади.



Натан Аке

Агар сиз миш-мишларга қулоқ тутсангиз, "Челси" академияси битирувчиси Натан Аке аллақачон ўз клубига "қайтган".

Кўпчилик худди маҳаллий тарбияланувчилар Рис Жеймс, Темми Абрахам ва Мейсон Маунт сингари Акенинг ҳам қайтиб келишидан хурсанд бўлган бўларди.
Аке "Челси" учун энг хавфсиз вариант бўлиб кўринади, сабаби футболчи аллақачон Премер-лига билан яхши таниш ва ҳеч қандай муаммосиз клуб сафига қўшилиб кета олади. Қўшимчасига у чап қанотда ҳам ўйнаши мумкин. 

Нидерландиялик пас бериб ўйнаш, тўпни рақибдан олиб қўйиш ва рақибнинг ҳаракатларини олдиндан тўғри баҳолай олиши билан мақтана олади. Агар "Борнмут" қарши бўлмаса, Натан "Челси" учун шубҳасиз, муносиб вариант.



Калиду Кулибали

Ёш ҳимоячи варианти ёмон эмас, лекин "Челси"да дарҳол тажрибали футболчини олиб келиш имконияти ҳам бор, аслида. Масалан, Калида Кулибали. Ҳозирги кунда уни ван Дейк ва Варан даражасидаги ўйинчи ҳисоблашади.
29 ёшли сенегаллик деярли адашмайди. У кучли, иккинчи қаватда зўр ўйнайди ва бутун жамоанинг ўйинига ўз тасирини ўтказа олади. Бошқача айтганда, у шунчаки ҳимоячи эмас – этакчи, тажовузкор ва техник қобилияти юқори ўйинчи.

Агар кимдир "Челси" ҳимоясидаги тартибсизликларни нормаллаштира олиши керак бўлса, бу айнан Кулибали даражасидаги футболчидир.



Люис Данк

Илгари Люис Данкнинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги хабарлар тарқалган, аммо ўшанда "Брайтон" сардори севимли жамоасини тарк этишга шошилмаган. Айни пайтда инглиз футболчиси лигадаги энг яхши ҳимоячилардан бири бўлиб, унинг нархи -"атиги" 50 миллион фунтга тенг.

28 ёшли ҳимоячи ҳеч қачон топ клубларда ўйнамаган, бироқ унинг Премер-лигадаги иштиёқи ва ишончлилиги "Челси"нинг янги этакчиси бўла олишига умид бермоқда.
175   
Добавить комментарий
Ваше имя: *