Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » "Реал"нинг пеналтиси ҳаққониймиди? Зидан жавоб берди

"Реал"нинг пеналтиси ҳаққониймиди? Зидан жавоб берди

Автор: admin

"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан Ла Лиганинг 34-турида "Атлетик" устидан қозонилган ғалабага (1:0) изоҳ берди.

Ушбу ўйинда ягона голни Серхио Рамос пеналтидан киритди.

“Бу жуда муҳим ғалаба. Ўйин қийин бўлди. Биз чемпионликни математик жиҳатдан ҳал қилмагунимизча дам олиш ва чемпионмиз деб ўйлашимиз мумкин эмас.

Жарима ҳаққониймиди? Мен бу эпизодни ҳали кўрмадим. Ҳакамлар ғалаба қозонишимизга қандай ёрдам бериши ҳақида эса гапиришдан чарчадим. Бу гапни айтувчилар тўхтамашйди. Аммо футболчилар ҳурматга сазовор», – дея Зиданнинг сўзларини келтиради Марcа.

"Реал" бу ғалабадан кейин иккинчи ўриндаги "Барселона"дан 7 очко олдинга ўтиб олди. Каталония клуби бугун 34-тур доирасида "Вилярреал" билан ўйнайди.
Манба: спорт24.ру
133   
Добавить комментарий
Ваше имя: *