Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » РПЛ. Остон Ўруновнинг “Уфа”си 93-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди

РПЛ. Остон Ўруновнинг “Уфа”си 93-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди

Автор: admin

Футбол бўйича Россия Премер Лигасининг 26-турида “Уфа” 5-июл, якшанба куни ўз майдонида “Урал” билан баҳс юритди.
Учрашув тенг курашлар остида ўтди. 65-дақиқада майдон эгалари бир ўйинчи кам бўлиб қолди: Ионутс Неделчару иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Отман ал-Кабир “Урал”ни олдинга олиб чиқди.
Барчаси меҳмонларнинг ғалабаси томон кетаётган бир вақтда Денис Терентев ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда ҳисобни тенглаштирди. Мазкур ўйинда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов тўлиқ ҳаракат қилди.
Шу тариқа “Уфа” мағлубияциз сериясини олтита ўйинга етказди ва 33 очко билан 6-ўринга кўтарилди.
РПЛ
26-тур баҳси
5-июл, якшанба
“Уфа” — “Урал” 1:1
Голлар: 0:1 – 66 ал-Кабир, 1:1 – 90+3 Терентев.
“Уфа”: Беленов, Сухов (Терентев, 46), Никитин (Круговой, 78), Неделчару, Табидзе, Фомин, Голубев (Алиев, 79), Ўрунов, Ёкич, Кротов (Путско, 67), Бизяк (Агаларов, 63).
“Урал”: Годзюр, Вилюш, Кулаков, Калинин, Бумал, Кухарчик (Аугустиняк, 58), ал-Кабир (Золотов, 89), Егоричев (Панюков, 86), Бикфалви, Бавин (Ефремов, 57), Емелянов.
Огоҳлантиришлар: Урунов (33), Неделчару (39), Терентев (49), Калинин (60), Ёкич (65), Бумал (71), Путско (80).
Четлатиш: Неделчару (65).
156   
Добавить комментарий
Ваше имя: *