Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » А Серия. Лаутаро пеналтини ноаниқ амалга оширган, 2та қизил кўрсатилган Миландаги ўйинда “Интер” мағлубиятга учради

А Серия. Лаутаро пеналтини ноаниқ амалга оширган, 2та қизил кўрсатилган Миландаги ўйинда “Интер” мағлубиятга учради

Автор: admin

Италия чемпионатининг 30-тури доирасидаги баҳс якунланди.
Беллашувда ҳисоб “Интер” форварди Ромелу Лукаку томонидан очилганига қарамай, якунда ғалаба меҳмонларга насиб этди. 
2-тайм бошида “Болоня” азоси Роберто Сориано рақибга қўполлик ишлатгани учун қизил олиб, майдонни тарк этди. 62-дақиқада Лаутаро Мартинес меҳмонлар дарвозасига белгиланган пеналтини ноаниқ амалга оширди. Бўлим ўрталарида эса Муса Жувара аниқ зарбаси билан ўртадаги мувозанатни тиклади. Мазкур голдан бироз ўтиб “нерадзуррилар” ҳимоячиси Алессандро Бастони иккинчи сариқни олди ва ўйинни эрта якунлади.
80-дақиқада Муса Барроу Самир Хандановични ожиз қолдириб, баҳсга якуний нуқтани қўйди – 2:1.
Интер – Болоня 1:2 (1:0, 0:2)
«Жузеппе Меаccа (Сан-Сиро)»
Голлар: 1:0 – 22 Лукаку, 1:1 – 74 Джувара, 1:2 – 80 Барроу.
Интер – Ханданович, Д`Амброзио, Бастони, де Врей, Янг (Бираги, 85), Кандрева, Брозович (Валеро, 88), Галярдини (Весино, 88), Эриксен (Санчес, 75), Мартинес (Эспозито, 85), Лукаку.
Болоня – Скорупски, Ларангейра, Денсвил, Томиясу (Бани, 65), Дейкс, Схаутен, Домингес (Балдурссон, 88), Орсолини (Паласио, 65), Сориано, Сансоне (Джувара, 65), Барроу (Сванберг, 85).
Огоҳлантиришлар: Ларангейра (15), Бастони (41), Паласио (78), Джувара (79), Д`Амброзио (90).
Четлатишлар: Сориано (57), Бастони (77).
154   
Добавить комментарий
Ваше имя: *