Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Ла Лига. “Барселона” 5 та гол урилган ўйинда ғалаба қозонди

Ла Лига. “Барселона” 5 та гол урилган ўйинда ғалаба қозонди

Автор: admin

Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 34-турида “Барселона” 5-июл, якшанба куни “Вилярреал” майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувни каталонлар тезкор гол билан бошлади, 3-дақиқада қанотдан узатилган тўпни мезбонлар ҳимоячиси ўз дарвозасига жойлаб қўйди. 14-дақиқада Херар Морено мувозанатни тиклашга эришди.
Орадан кўп ўтмай Луис Суарес Лионел Мессининг узатмасидан сўнг чиройли гол муаллифига айланди. Бўлим якунида Антуан Гризманн жарима майдони ташқарисидан заргарона зарба йўллаб, жамоасининг учинчи голини урди. Унга ҳам тўпни Месси ташлаб берди. 87-дақиқада Ансумане Фати баҳсга нуқта қўйган голни урди.
Мазкур ғалабадан сўнг “Барселона” очколарини 73 тага етказиб олди ва пешқадам “Реал”дан тўрт очко ортда қолмоқда. “Вилярреал” (54) 5-поғонада қолди.
Ла Лига
34-тур баҳси
5-июл, якшанба
“Вилярреал” — “Барселона” 1:4
Голлар: 0:1 – 3, автогол Пау Торрес, 1:1 – 14 Жерар Морено, 1:2 – 20 Суарес, 1:3 – 45 Гризманн, 1:4 – 86 Фати.
“Вилярреал”: Асенхо, Алберто Морено, Албиол, Марио Гаспар, Пау Торрес, Касорла (Тригерос, 56), Иборра (Сориано, 46), Замбо-Ангисса, Чуквуезе, Пако Алкасер (Бакка, 36; Нинё, 70), Херар Морено (Мойсес Гомес, 46).
“Барселона”: тер Штеген, Семеду (Ракитич, 60), Пике (Араухо, 82), Лангле, Серхи Роберто, Видал, Бускетс (Брейтуейт, 73), Алба, Месси, Гризманн (Фати, 72), Суарес (Пуч, 60).
Огоҳлантириш: Пау Торрес (17).
149   
Добавить комментарий
Ваше имя: *