Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » А Серия. “Наполи” турнинг марказий ўйинида “Рома”дан устун келди

А Серия. “Наполи” турнинг марказий ўйинида “Рома”дан устун келди

Автор: admin

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 30-туридан ўрин олган сўнгги учрашувлар 5-июн, якшанба куни бўлиб ўтди.
Турнинг марказий ўйини “Наполи” ва “Рома” жамоалари ўртасида кечди. Учрашувнинг биринчи бўлимида гол бўлмади. 55-дақиқада Хосе Калехон неаполликларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб, Генрих Мхитарян мувозанатни тиклади. Учрашув якунланиши арафасида Лоренсо Инсине майдон эгаларининг иккинчи тўпини киритди.
Шу тариқа Женнаро Гаттузо шогирлари очколарини 48 тага етказиб олди ва “Рома” билан 5-ўринни бўлишиб турибди.
“Аталанта” сафарда “Каляри”ни мағлуб этган ҳолда очколарини 63 тага етказди ва 3-ўриндаги “Интер”дан бир очко ортда қолмоқда. “Брешия” эса ўз уйида “Верона”ни енгди 19-поғонага кўтарилди.
30-турдан сўнг А Серия мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олди:

А Серия
30-тур баҳслари
5-июл, якшанба
“Наполи” — “Рома” 2:1
Голлар: 1:0 – 55 Калехон, 1:1 – 60 Мхитарян, 2:1 – 82 Инсине.
“Наполи”: Мерет, Ди Лоренсо, Манолас (Максимович, 63), Кулибали, Мариу Руй, Фабиан Руис (Элмаз, 86), Демме (Лоботка, 70), Зелински, Калехон (Лосано, 70), Милик (Мертенс, 63), Инсине.
“Рома”: Лопес, Заппакоста, Манчини, Смоллинг (Фасио, 30), Рожер, Спинатссола, Пеллегрини (Кристанте, 76), Верету, Мхитарян, Клюйверт (Заниоло, 66), Жеко.
Огоҳлантиришлар: Демме (7), Пеллегрини (9), Кулибали (48), Манчини (65), Верету (75), Кристанте (80).
“Брешия” — “Верона” 2:0
Голлар: 1:0 – 52 Папетти, 2:0 – 90 Доннарумма.
“Каляри” — “Аталанта” 0:1
Гол: 0:1 – 27, пеналти Муриел.
“Удинезе” — “Женоа” 2:2
Голлар: 1:0 – 44 Фофана, 2:0 – 73 Лазаня, 2:1 – 81 Пандев, 2:2 – 90 Пинамонти.
“Сампдория” — СПАЛ 3:0
Голлар: 1:0 – 11 Линетти, 2:0 – 44 Габбядини, 3:0 – 45 Линетти.
“Парма” — “Фиорентина” 1:2
Голлар: 0:1 – 19, пеналти Пулгар, 0:2 – 31, пеналти Пулгар, 1:2 – 50, пеналти Кутска.
141   
Добавить комментарий
Ваше имя: *