Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Суарес "Барселона" тарихидаги энг яхши тўпурарлар учлигига кириб олди

Суарес "Барселона" тарихидаги энг яхши тўпурарлар учлигига кириб олди

Автор: admin

У каталонияликларнинг тарихига кириб бормоқда.
“Барселона” форварди Луис Суарес бугун бўлиб ўтаётган “Вилярреал”га (3:1) қарши ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Бу гол эса уругвайлик футболчи учун “Барса” сафидаги 194-гол бўлди. Граcеноте Ливе нашри тарқатган хабарга кўра, Суарес шу тариқа каталонияликлар тарихидаги энг яхши тўпурарлар учлигига кириб олди.
Аниқроғи, Суарес 194 та гол урган Ладислао Кубала билан бирга 3-ўринни бўлишиб турибди. Навбатдаги голдан сўнг у 3-ўринни тўлиқ ўзиники қилиб олади.
Маълумот учун, “Барселона” тарихидаги энг яхши тўпурар Лионел Месси (630 та гол) ҳисобланади. Ундан кейинги ўринни эса Сесар Родригес (232 та гол) эгаллаб турибди.
123   
Добавить комментарий
Ваше имя: *