Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Хамес "Реал"дан АПЛ клубига 25 млн эвро эвазига ўтиши мумкин

Хамес "Реал"дан АПЛ клубига 25 млн эвро эвазига ўтиши мумкин

Автор: admin

"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес мавсум якунланганидан сўнг клубини ўзгартириши мумкин.
Мадридликлар бир йилдан сўнг шартномаси якунланадиган 28 ёшли колумбиялик футболчи билан хайрлашишга тайёрлар.
Айнан шу сабаб "Реал" хавбекни тахминан 25 миллион эвроларга сотиб юборишига тўғри келади.
Бир йил олдин "Атлетико" ва "Наполи" Хамес учун 45-50 миллион таклиф қилишганди, аммо "қироллик клуби" бу таклифларга рад жавобини берганди.
Ўйинчига ҳозирда "Реал"нинг Хамесни пастроқ нархга қўйиб юборишини билиб турган "Манчестер Юнайтед", "Арсенал", "Эвертон" ва "Вулверхемптон" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Агар футболчи "Сантяго Бернабеу"да қолса, мадридликлар унинг маошини камайтириш борасида келишувга эришишга ҳаракат қилишади. Хамес айни дамда йилига 7 миллион эвро маош олади.
132   
Добавить комментарий
Ваше имя: *