Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Гвардиола фаолиятида антирекорд

Гвардиола фаолиятида антирекорд

Автор: admin

Пеп Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити» клуби АПЛ 33-тури доирасидаги «Саутҳемптон»га қарши сафар учрашувида мағлубиятга учради. 
Ушбу мағлубият 49 ёшли испаниялик мураббий учун сафар ўйинидаги кетма-кет 3-мағлубиятга айланди. Гвардиола мураббийлик фаолияти давомида бунгача ҳеч қачон чемпионатнинг кетма-кет учта сафар ўйинида мағлубиятга учрамаганди. Яъни, «Барселона», «Бавария» ва «Манчестер Сити»даги жами 201 ўйинида мураббийнинг кетма-кет сафар ўйинларидаги мағлубиятлари сони 3та баҳсгача етмаганди.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» 33-турдан кейин 66 очко жамғариб, турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. 1-ўриндаги «Ливерпул» ҳисобида 89 очко бўлиб, муддатдан аввал чемпионликни расмийлаштирди.
126   
Добавить комментарий
Ваше имя: *