Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Ла Лига клуби бош мураббийини истеъфога чиқарди

Ла Лига клуби бош мураббийини истеъфога чиқарди

Автор: admin

Ла Лига иштирокчиси «Алавес» клуби расмий сайти орқали жамоа мураббийлар штабида ўзгаришлар юз берганлигини эълон қилди.
Манбада ёзилишича, ўтган мавсумдан буён клубни бошқариб келган бош мураббий Асер Гаритано қониқарсиз натижалар сабабли истеъфога чиқарилган. Шунингдек, Гаритано билан бирга ишлаган мураббийлар штабидаги мутахассислар ҳам вазифасидан озод этилган. 
Клуб раҳбарияти қарорига кўра, «Алавес» бош мураббийи сифатида Хуан Рамос Мунис тайинланган. Аввалроқ, «Малага», «Леванте» клубларини бошқарган ушбу мутахассис ушбу мавсумда ҳеч қаерда фаолият олиб бормаётган эди.
Маълумот учун, «Алавес» ҳозирда турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда. Клуб 34 тур давомида 35 очко жамғариб, жамоани хавфли зонадан 6 очко ажратиб турибди. «Алавес» сўнгги 5 ўйинда 5 марта мағлубиятга учраган - умумий ҳисоб 2:12ни ташкил этган.
136   
Добавить комментарий
Ваше имя: *