Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Бартомеу: "ВАР ҳар доим фақат бир жамоага омад келтирмоқда"

Бартомеу: "ВАР ҳар доим фақат бир жамоага омад келтирмоқда"

Автор: admin

«Барселона» президенти Хосеп Бартомеу Ла Лиганинг 34-тури доирасида ўтказилган «Реал» – «Атлетик» ўйинидаги (1:0) ҳакамларнинг ишига баҳо берди.
«Мен Билбаодаги ўйиннинг иккинчи бўлими охирларини кўрдим. Мадриднинг яна бир ғалабаси ва мен яна ўз сўзимни такрорламоқчиман: менда ёқимсиз туйғу бор, чунки бу дунёнинг энг яхши лигаси, ВАР эса ўз ишини бажармаяпти ва баъзи натижаларга таъсир ўтказяпти. Афтидан, ВАР ҳар доим фақат бир жамоага омад келтирмоқда.
Бизнинг баъзи натижаларимиз яхши бўлмаса-да, ВАР тизими адолациз қарорлар чиқарди ва бундан бир нечта жамоалар зарар кўрди. Биз Испания Қироллик футбол федерасияси билан буни муҳокама қилганмиз.
ВАР тизими ҳакамларга ёрдам бериши керак, аммо барчамиз тизим адолациз қарор чиқарган кўплаб вазиятларга гувоҳ бўлдик», – дейди Бартомеу.
127   
Добавить комментарий
Ваше имя: *