Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Серхио Рамос Европада мавсум қайта бошланганидан сўнг гол уриш бўйича Роналду ва Мессини ортда қолдирмоқда

Серхио Рамос Европада мавсум қайта бошланганидан сўнг гол уриш бўйича Роналду ва Мессини ортда қолдирмоқда

Автор: admin

“Реал” ҳимоячиси Серхио Рамос Ла Лиганинг 34-туридан ўрин олган “Атлетик”га қарши ўйинда (1:0) ягона голга муаллифлик қилди. 34 ёшли футболчи 73-дақиқада пеналтини аниқ амалга оширди.
Шу тариқа Рамос жорий мавсум барча мусобақалардаги ўзинг 12-голини урди. У Карим Бенземадан (22) кейин “Реал”нинг иккинчи тўпурари саналади. Шунингдек, Рамос Ла Лига тарихидаги энг самарали ҳимоячидир (71 та гол).
Бундан ташқари, 34 ёшли Рамос Европада мавсум қайта бошланганидан сўнг гол уриш бўйича “Барселона” ҳужумчиси Лионел Месси ва “Ювентус” форварди Криштиану Роналдуни голлар сони бўйича ортда қолдирмоқда. Рестартдан сўнг Месси 4 та гол урган бўлса, Роналдунинг ҳисобида ҳозирча 3 та гол мавжуд.
Мадридликлар мусобақа якунланишига 4 тур қолганида 2-ўринда бораётган “Барселона”дан (73) 4 очкога олдинда бормоқда.
166   
Добавить комментарий
Ваше имя: *