Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Муҳаммад Салоҳ АПЛда гол+пас тизимида 100 очко ишлади. Ундан тезроқ бу ишни фақат бир футболчи уддалай олган

Муҳаммад Салоҳ АПЛда гол+пас тизимида 100 очко ишлади. Ундан тезроқ бу ишни фақат бир футболчи уддалай олган

Автор: admin

“Ливерпул” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Англия Премер Лигасининг 33-туридан ўрин олган “Астон Вилла”га қарши ўйинда (2:0) голли узатмани амалга оширди.
Ушбу узатма Салоҳ учун Премер Лигада “гол+пасс” тизими бўйича 100-очко (73+27) бўлди. Бунинг учун унга 116 та ўйин керак бўлди.
Фақат бир футболчи 100 очко тўплаш учун Салоҳдан камроқ ўйин ўтказган. “Блекберн” ва “Нюкасл” клублари собиқ ҳужумчиси Алан Ширерга ушбу натижани қайд этиши учун 100 та ўйин керак бўлган, холос.
“Ливерпул” Салоҳни 2017-йилда “Рома”дан сотиб олганди. Мисрлик 28 ёшли футболчи АПЛнинг 2019/20-йилги мавсумида 29 ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 8 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
149   
Добавить комментарий
Ваше имя: *