Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Массимилиано Аллегри: «Ла Лигада ишлаш? Ким ҳам йўқ дерди»

Массимилиано Аллегри: «Ла Лигада ишлаш? Ким ҳам йўқ дерди»

Автор: admin

«Милан» ва «Ювентус» клуби собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри ўз ишини бошлашга тайёрлигини маълум қилди.
«Етарлича дам олишга улгурдим, қувватлагичларимни қувватлантирдим, десам ҳам бўлади. Энди яна ишлашга тайёрман. Ҳозирда Ливорнода оилам билан биргаман. 
Испанияда ишлаш? Ла Лигада ишлашга ким ҳам йўқ дерди. Қаерда бўлиши муҳим эмас, энг асосийси юксак мақсадлар учун курашишга тайёр бўлган клубни излаяпман», - дейди Аллегри Марcа нашрига.
Маълумот учун, 52 ёшли мутахассис 2019 йилнинг июн ойида «Ювентус» бош мураббийлигини тарк этиб, ҳозиргача ҳеч қаерда фаолият юритмаяпти.
Олдинроқ, Аллегрига «ПСЖ» ва «МЮ» клублари қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди.
145   
Добавить комментарий
Ваше имя: *