Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Арсенал» нимани ҳам нишонларди, шунга фурсатдан фойдаланиб қолишаяпти». Моурино «тўпчилар»нинг «Тоттенҳем» ҳақидаги ҳазилига жавоб қай

«Арсенал» нимани ҳам нишонларди, шунга фурсатдан фойдаланиб қолишаяпти». Моурино «тўпчилар»нинг «Тоттенҳем» ҳақидаги ҳазилига жавоб қай

Автор: admin

«Тоттенҳем» клуби АПЛ доирасидаги ўйинда «Шеффилд Юнайтед»га (1:3) мағлубиятга учрагач, ушбу клубнинг ашаддий рақиби «Арсенал» томонидан ҳазилга учради. 
Жозе Моурино бошқарувидаги клуб «Шеффилд»га мағлуб бўлгач, «Арсенал» клубининг «фейсбук»даги расмий саҳифаси Англия кубоги доирасида «Шеффилд» устидан қозонилган ғалабали ўйин (2:1) видеошарҳини жойлаб, «Шеффилд»ни «Бремелл Лейн» стадионида мағлуб этиш осон иш эмас. Буни қандай уддалаш мумкинлиги ҳақида эслатамиз», - дея ёзилганди «Арсенал» клуби видеосида.
Ушбу видео остида клубнинг аксарият мухлислари ҳам асосий рақобатчиларининг мағлубиятини «тролл» қилишганди.
«Тоттенҳем» - «Эвертон» ўйини олдидан «тақачилар» бош мураббийи Жозе Моурино «канонирлар»нинг ҳазилига жавоб қайтарди.
«Ўйлайманки, «Арсенал» АПЛда етакчилик қилганида ёки топ-4лик учун кураш олиб бораётганида бошқа клубларнинг муммоларидан завқланмасди. Одатда, ким шундай қийинчиликларни бошдан кечирса, шунақа ишлар билан банд бўлади.
Шундай экан, уларнинг бу иши кўпроқ ўзларининг аҳволларини кўрсатаётгандек. Байрам қилай дейишса, нимани ҳам нишонлашарди, шу боис фурсатдан фойдаланиб қолишаяпти. Аслида уларнинг айни дамдаги ҳолати бизникидан деярли фарқ қилмайди.
Бу ҳазилни қилган одам буни ўзи ўйлаб топган. Рақиб устидан кулишни Артета, Жака ёки «Арсенал»нинг қайсидир сардори қилганлигига ишонмайман. Эҳтимол, буни уч ойдан буён уйидан ишлаётган қайсидир бола қилгандир. Нима ҳам дердим «Арсенал»га қарши ўйинини кутамиз», - дея Моуринонинг сўзларини келтирмоқда Скй Спортс.
Маълумот учун, «Тоттенҳем» 12 июл куни «Арсенал»га қарши майдонга тушади. Моурино жамоаси АПЛ турнир жадвалида 10-ўринда бўлса,  «Арсенал» 7-поғонадан жой олган.
147   
Добавить комментарий
Ваше имя: *