Goal24.uz » Ўзбекистон » Суперлига. «Локомотив» «Сурхон»ни мағлуб этди

Суперлига. «Локомотив» «Сурхон»ни мағлуб этди

Автор: admin

Суперлига 8-тури доирасидаги дастлабки учрашувда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги «Сурхон» жамоаси Тошкентда «Локомотив»га мағлуб бўлди.
Ўйиннинг 20-дақиқасида Фаррух Иброҳимов ҳисобни очган бўлса, 31-дақиқада термизликлар ҳимоячиси Жаҳонгир Меҳмонов бош билан йўлланган зарба билан мувозанатни тиклади – 1:1.
Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида эса Марат Бикмев Махарадзе томонидан етказиб берилган тўпни чиройли зарба билан Амонов дарвозасининг узоқ бурчагига жойлаб қўйди – 2:1.
Ушбу ғалабадан кейин Фёдоров қўл остидаги «темирйўлчилар»нинг очколари сони 12тага етиб, улар ҳозирча 8-ўринга қолишди. «Сурхон» эса 4 очко билан 11-ўринда қолди. 
Суперлига, 8-тур. 
6 июл (душанба)
«Локомотив» – «Сурхон» - 2:1
Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Артём Калинин, Султонмурод Улфатов, Наим Қосимов
Голлар: Фаррух Иброҳимов 20, Марат Бикмаев 68 - Жаҳонгир Меҳмонов 31.
«Локомотив»: 1.Игнатий Нестеров, 4.Шаҳзод Шайманов (22.Камрон Саидазимов, 80), 6.Даврон Умиров, 7.Кахи Махарадзе, 10.Марат Бикмаев (70.Ойбек Қиличев, 71), 19.Авазбек Ўлмасалиев (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 63), 24.Даврон Ҳошимов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев (25.Жавоҳир Алижонов, 63), 77.Диёржон Туропов, 80.Фаррух Иброҳимов.
«Сурхон»: 1.Асилбек Амонов, 2.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 7.Ҳусниддин Ғофуров, 8.Шерзод Каримов, 11.Александр Касян, 19.Нуриддин Ҳасанов (10.Шавкат Саломов 70), 20.Ҳусниддин Ғофуров, 21.Аъзамжон Алиев, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 44.Дарко Станоевич, 66.Беҳруз Шайдулов (77.Асрор Ғофуров, 84).
190   
Добавить комментарий
Ваше имя: *