Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Рангник «Милан»да икки лавозимда ишлайди

Рангник «Милан»да икки лавозимда ишлайди

Автор: admin

«Залсбург» менежери Ралф Рангник «Милан»га ўтишга яқин.
Журналист Жанлука Ди Марсио хабарига кўра, австриялик мутахассис «россонери»да бош мураббий ва техник директор лавозимини эгаллайди. «Милан» бош директори Иван Газидис бу ҳақда техник директор Паоло Малдинини хабардор қилган. Ўз навбатида Малдинига бошқа лавозим таклиф қилинади.
Аввалроқ Рангник «Милан»ни бошқариши учун 5 йиллик шартнома ва кўплаб қўшимча ваколатларни, хусусан клубнинг трансфер сиёсатини бошқариш ҳуқуқига эга бўлишни, шунингдек, янги футболчилар учун 75-80 млн евро маблағ талаб қилган эди. «Россонери» раҳбарияти мураббийнинг бу талабларини бажаришга рози бўлган.
Айни пайтда «Милан»ни Стефано Пиоли бошқармоқда. Унинг шартномаси жорий мавсумнинг охирига қадар мўлжалланган. «Милан» А Серия жадвалида 46 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.
149   
Добавить комментарий
Ваше имя: *