Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Обамеянг фаолиятини қайси жамоада давом эттиришига шама қилди

Обамеянг фаолиятини қайси жамоада давом эттиришига шама қилди

Автор: admin

У мухлиснинг саволига жавоб берди.
"Арсенал" клуби форварди Пер-Эмерик Обамеянг мухлисларга жамоада қолиши мумкинлигига шама қилди.
Гап шундаки, габонлик футболчи инстаграмдаги саҳифасида жонли эфирда мухлислар билан суҳбатлашган. Суҳбат давомида ишқибозлардан бири ундан жамоада қолишни сўраган. Шунда Обамеянг бир неча бор кўзларини қисиб, “Арсенал”да қолишига шаъма қилган.
31 ёшли Обамеянг жорий мавсум “Арсенал” сафида 37 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 22 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
136   
Добавить комментарий
Ваше имя: *