Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Лорис Сон билан зиддият ҳақида: «Бу – футболнинг бир қисми»

Лорис Сон билан зиддият ҳақида: «Бу – футболнинг бир қисми»

Автор: admin

АПЛ 33-тури доирасидаги «Эвертон»га (1:0) қарши ўйинда «Тоттенҳем» ҳужумчиси Сон Хён Мин билан жанжаллашиб қолган жамоа сардори Уго Лорис ўйиндан кейин ушбу вазиятга тўхталди.
«Бу клубнинг ички масаласи ва фақат орамизда қолади. Ундан ташқарида нима дейиш ўзингизга ҳавола. Жамоада барча футболчилар бир-бирини ҳурмат қилади. Сон билан ўртамизда келиб чиққан зиддият ҳам футболнинг бир қисми. Шов-шув қилишга арзимайди, сабаби орамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Ўйин охирида иккимиз ҳам жамоанинг бир қисми эканлигимиздан ва ғалабадан мамнунлигимизни кўрган бўлсангиз керак», - дея Лориснинг сўзларини келтирмоқда Скй Спортс.
Маълумот учун, «Тоттенҳем» ушбу ғалабадан кейин 48 очко билан турнир жадвалида 8-ўринга чиқиб олди.
181   
Добавить комментарий
Ваше имя: *