Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Барселона” президенти жаримага тортилиши мумкин. У “Реал” ўйинида ВАРъни яхши ишламаганликда айблаганди

“Барселона” президенти жаримага тортилиши мумкин. У “Реал” ўйинида ВАРъни яхши ишламаганликда айблаганди

Автор: admin

Испания футбол федерациясининг техник қўмитаси Ла Лига доирасида ўтказилган “Атлетик” – “Реал” ўртасидаги учрашувни (0:1) бошқарган ҳакам Хосе Луис Гонсалеснинг қарорларини кўриб чиқади.
Таъкидланишича, ҳакамнинг қарорларини танқид қилгани учун “Атлетик” сардори Икер Муниаин ва “Барселона” президенти Хосеп Бартомеу 18 минг еврогача жаримага тортилиши мумкин.
Шунингдек, ҳакамнинг мазкур учрашувда пеналти белгилан ва Серхио Рамос жарима майдончаси ичида “Атлетик” футболчиси билан контактда бўлган вазиятлар кўриб чиқилади. Бироқ қўмитанинг фикрича, бош ҳакам ҳам, ВАР ҳам хатосиз ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” президенти Хосеп Бартомеу ВАРънинг фақат “Реал” фойдасига қарор чиқариши ҳақида гапирганди.
34-турдан кейин Мадрид клуби 77 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 2-ўринда бораётган “Барселона” ҳисобида эса 73 очко бор.
130   
Добавить комментарий
Ваше имя: *